Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
855
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро О.Ш. бошқарувидаги “SHACMAN DUMP TRUCK” русумли юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 32,2 миллион сўмлик 273 дона автомобиль учун мўлжалланган мой фильтрлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг