Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Шовот” чегара божхона постида дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1720
Ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида божхона ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.
“Шовот” чегара божхона постида дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ана шундай ҳуқуқбузарлик бўйича Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Шовот” чегара божхона пости орқали кириб келган қўшни давлат фуқароси Х.Умаров бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси гумон уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада,  йўл юк ҳужжатларида кўрсатилган “Цемент” товари ичида ҳужжатларда кўрсатилмаган юк автотранспорт воситасининг прицеп қисми юк бўлмаси ичидаги 2 дона елим идишда, ҳар бирида 1000 литр ҳажмдаги жами 2000 минг литр дизель ёқилғиси(салярка)ни Ўзбекистон Республикасига қайта сотиш мақсадида божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Қўшни мамлакатдан кириб келаётган тадбир давомида яна бир фуқаро Г.Тўйчиев бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситасининг таг қисмига қўлбола усулда махкамланиб ўрнатилган, 1 дона елим сув идиши сифатида кўрсатилган қўшимча бакида, яширин тарзда 200 литр дизель ёқилғисини Ўзбекистон Республикасига қайта сотиш мақсадида олиб келаётгани аниқланди.

Ушбу аниқланган ҳолатларнинг умумий баҳоси 10 млн. сўмдан ортиқроқ қийматни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текшируви олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

1.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг