Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кўкнор сомони”ни олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди
754
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кўкнор сомони”ни олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди

Хусусан, Сурхондарё вилояти "Айритом" чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.М. ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида унинг қўл юкларидаги кийим кечаклари орасида ҳар хил гиёҳлар билан аралаштирилган, гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 20,9 грамм “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг