Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда фуқаро ўз ихтиёри билан ов қуролини топширди
10027
Профилактика – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Негаки, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Шу боис ҳам, божхона ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган турли профилактик тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Жиззахда фуқаро ўз ихтиёри билан ов қуролини топширди

Хусусан, Зомин туманида яшовчи фуқаро У.Ш.нинг хонадонидан ов қуроли топилган ва у шу заҳотиёқ Жиззах вилоят божхона бошқармасига мурожаат йўллаб вазиятдан хабардор қилган.

Шундан сўнг, бошқарма ходимлари холислар иштирокида 1963 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда фуқаронинг марҳум отасига тегишли қурол ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Бундан кўриниб турибдики, жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жамоатчилик ва аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар одамларнинг ҳуқуқий тушунчасини ошириш билан бирга, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида олдини олишда ҳам жуда қўл келмоқда.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг