Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди
1295
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш бўйича "Коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳуқуқий тарғибот" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Унда, бошқарма раҳбарияти, масъул бўлим бошлиқлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июль куни “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбирда, коррупцияга қарши курашишга оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар ушбу йуналишдаги ҳуқуқий муносабатларни қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўтаришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги билдирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Якунда, мамлакатимизни янада ривожланишида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш йулида ҳар бир ходим зиммасидаги масъулиятли вазифаларни ҳис қилган ҳолда, уни англаб, сидқидилдан амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг