Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!
9978
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этилган.

Мазкур ўқув курсларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, декларация тўлдирувчи шахслар, импорт-экспорт операцияларини амалга ошириб келаётган корхоналар вакиллари ва  якка тартибдаги тадбиркорлар таҳсил олишлари мумкин.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида ташкил қилинган мазкур ўқув курслари божхона иши бўйича 3 ҳафталик дастур асосида олиб борилади.

Курслар декларацияловчи шахсларга божхона юк декларациясини сифатли, тўғри ва тўлиқ тўлдирилишларида амалий ёрдам беради ҳамда бу борадаги хато ва камчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Ўқув курсларида таҳсил олиш бир нафар тингловчи учун ҳозирда 1 776 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қурилиш кўчаси, 5 уй. Телефонлар: (71) 202-99-98, (90) 806-21-16. Мўлжал: Катортол кўчаси, Халқ банки.

 

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг