Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчи “яширин цех” фаолиятига нуқта қўйишди
1800
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар табиийки, инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.
Божхоначилар сифатсиз  маҳсулот ишлаб чиқарувчи “яширин цех” фаолиятига нуқта қўйишди

Айниқса, улар озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган тақдирда одам  саломатлигига  салбий таъсир этиш  эҳтимоли икки карра ортади. Шуларни инобатга олган ҳолда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари, вилояти ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида “Яширин цех” ларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ташкил этишди. Унда, Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Унинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари холислар иштирокида кўздан кечирилди. Тинтув давомида фуқаро А.Унинг ноқонуний тарзда “яширин цех” ташкил қилиб, ҳеч қандай санитар-гигиена талабларига риоя этмаган ҳолда пахта чигитидан қўлбола усулда истеъмол ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда, сифатсиз ва ноқонуний тарзда истеъмол ёғи ишлаб чиқариш цехи тугатилиб,  ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Далил сифатида олинган “Мойжувоз” тегирмони, 10 литр қўлбола усулда олинган истеъмол ёғи, 373 кг пахта чигити ва 30 кг кунжара эса экспертиза текширувидан ўтказилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

1.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг