Шахсий таркиб иштирокида ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари О.Бахромов сўзга чиқиб, ёнғин хавфсизликка риоя этиш нафақат ҳозирнинг, балки ҳар бир даврнинг муҳим масаласи эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, ўқув маркази ходими, подполковник И.Хамрабоев фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга, турли ҳодисалар ёки фуқароларнинг лоқайдлиги оқибатида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, бундай ҳолатларда инсонларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлишига йўл қуймаслик, фавқулодда вазиятларни бошланғич жараёнида бартараф этиш чоралари кўриш мақсадида ҳамиша турар-жойларимизда хавфсизлик қоидаларига риоя этишимиз, электр ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланишимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
- Агар ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб борсак, ўзимиз ва атрофдагиларнинг ҳаётини, мол-мулкини фавқулодда вазиятлардан сақлашга ҳисса қўшган бўламиз, - деди И.Хамрабоев.
Тадбирда давомида фавқулодда вазиятларда шахсий таркибнинг ҳаракатланиш бўйича тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.
Тадбир якунида божхоначилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.
16.10.2021