Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда сайлов қонунчилигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1297
Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни юртимизда муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур сиёсий воқеага жойларда қизғин тайёгарлик ва сайлов қонунчилиги тарғиботи олиб борилмоқда.
Наманганда сайлов қонунчилигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаи билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари” мавзуси ўқув семинари ташкил этилди. Унда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Ёдгаров ва бўлим бош мутаҳассиси И.Неъматжонов ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқий билимини ва сайлов маданиятини юксалтириш мақсадида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиблар ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга семинар давомида Сайлов кодексига киритлган ўзгартиришлар, яъни:

- сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солиниши;

- сайлов бюллетенидаги бўш квадрат ичига сайловчилар томонидан номзодга ёқлаб овоз беришда бир қанча белгилар (+, √, Х) қўйиш имконияти берилганлиги;

- муддатидан олдин сайлов ва сайлов куни овоз бериш учун мўлжалланган Сайлов бюллетенини жорий қилиш билан “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланганлиги;

- сайловларни ташкил этиш, ўтказиш ва якунларни сарҳисоб қилиш бўйича фуқаролар билан ишлаш тартиби киритилганлиги;

- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги;

- сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасини зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтга илиб қўйиш тартиби ўрнатилганлиги;

- номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги сафар харажатларини сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўлаш тартиби жорий қилинлиги тўғрисида гапириб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг