Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди
1141
Наманган вилоятида Касаба уюшмалар олдига қўйилган вазифаларни аниқ ва сифатли бажариш мақсадида истиқбол режаларни белгилаб олиш учун янги ташкил этилган Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотининг Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.
Наманганда касаба уюшмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

Унда Наманган вилоятидаги йирик давлат муассасалари - маҳаллий ҳокимият, ички ишлар, ДХХ, миллий гвардия, мудофа, ФВВ, адлия, банк, молия, солиқ ва божхона органларининг Наманган вилоятидаги бошқармаларининг Касаба уюшма раислари, сиёсий партиялар, суғурта компанияларнинг вилоят бошқармаларининг касаба уюшма раислари ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг туман кенгашлари раислари иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотининг Кенгаш раиси Б.Нуриддинов очди ва олиб борди. Сўнгра, кун тартибидаги масалаларнияъни касаба уюшмалар томонидан ўтган 9 ойлик даврда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамаси, шунингдек Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотининг 1-Таъсис йиғилишини чақириш масаласини йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.

Кенгаш раиси Б.Нуриддинов кун тартибидаги 1-масала бўйича маъруза қилди ва мажлисда касаба уюшмалар фаолиятини янада ривожлантириш ва келгусидаги амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси раиси Н.Шакиров, Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси касаба уюшмаси раисиА.Хўжаев, Тўрақўрғон тумани кенгаши раиси С.Каримова, Косонсой тумани кенгаши раиси С.Давлетова, Ўз ХДП Наманган вилояти кенгаши касаба уюшмаси раиси М.Қозиева ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмаси раиси М.Абдуллаевлар ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш қатнашчилари ўртасида қизғин муҳокамалар бўлиб, касаба уюшмалар фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш учун керакли тавсиялар ва масалалар ечими ўртага қўйилди. Барча касаба уюшма раислари ўз фаолиятларидан келиб чиқиб тажриба алмашдилар.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг