Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Жасоратга элтувчи йўл” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
1221
Тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, “Амалий графика” кафедраси доценти,”Жасорат” медали соҳиби, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси фахрий аъзоси, сомон санъати устаси Жасур Жумаев иштирок этди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Жасоратга элтувчи йўл” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Сомон санъати устаси Ж.Жумаев шу муқаддас Ватанда яшаб, шу юртнинг тупроғида камол топиб, жамият тараққиёти учун изчил ҳаракат қилаётган замондошларимиздан бири. У ўзининг ҳар бир кунини бесамар ўтказмайди, ўқийди, изланади, шогирдларининг камолида ўз тақдирини кўради.

У ҳамиша замондошлари орасида ўзининг заҳматкашлиги, келажакка интилувчанлиги ва сабот-матонати билан алоҳида ажралиб туради. Бугун унинг чинакам ижод маҳсули сифатида дунёга келаётган сомон санъати намуналари наинки юртимиз аҳлини, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида яшаётган одамларни ҳам ҳайратга солмоқда.

- Вақт қанчалик тез ўтаётганини тобора кўпроқ пайқаяпман ва мен буни қадрлашимиз керак деб ўйлайман. Шундагина биз катта муваффақиятларга эриша оламиз. Бугун мен ўз вақтимни иложи борича самарали ишлатишга, ҳаётимнинг ҳар бир дақиқасини қадрлашга, одамларга, айниқса ногиронларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Мен бундай одамларни кўрганимда, мен ҳаётимнинг қийин пайтларини, ўзим бошимдан кечирган ҳамма нарсани эслайман ва мен уларга бошимдан кечирганларимни бошдан кечирмасликлари учун ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Мен уларни тўғри йўлда кўрсатишга ҳаракат қиламан.”- дейди Ж.Жумаев

Қизиқарли ва мазмунли давра суҳбати божхона ходимларида ёрқин тассуротлар уйғотиб, ўзаро савол-жавобларга бой бўлди.

Тадбир якунида ходимлар ҳунарманд уста томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмали намойишини кўздан кечиришди.

Бу каби ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар божхоначиларда ватанпарварлик руҳини оширишга, уларнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, қолаверса Ватанга, касбига садоқат ҳиссини шаклланишига хизмат қилади.

Мунис ХАЛИЛОВА,
“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости катта  инспектори

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг