Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиёт заволи
2665
Ҳозирги кунга келиб коррупция – жамиятнинг энг оғриқли нуқталардан бирига айланиб улгурди.
Коррупция – тараққиёт заволи

Шу ўринда “коррупция” сўзининг луғавий маъносига тўхталиб ўтсак. Коррупция атамаси лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб олиш” деган маъноларни англатади. Ҳуқуқий жиҳатдан коррупция бу — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.
БМТ ҳисоботига кўра, ҳар йили дунёда коррупция учун 1 триллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланади. Бунинг оқибатида давлат бюджетига 2,6 триллион доллар маблағ келиб тушмайди. Таққослаш учун, бу бутун дунё ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизига тенг бўлиб, Франция давлат бюджетидан тахминан 2 баробарга кўп демакдир. Бу фақатгина моддий зарар. Коррупциянинг манавий зарарини ҳам инобатга олсак масала нақадар жиддий эканлиги ойдинлашади.
Шу муносабат билан, жамиятда, шунингдек божхона органларида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, коррупциянинг инсон тараққиётига улкан тўсиқ эканлигини ҳар бир ходим онгига сингдириш мақсадида вилоят божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи ва Кадрлар бўлими ташаббуси билан бошқарма ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур учрашувга вилоят ИИБ ЙПХ масъул ходими ҳам жалб қилиниб, янги қабул қилинган қонунга асосида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жарималар миқдори ҳамда йўловчиларнинг қоидабузарликлари оқибатида вилоятда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот берилди. Сўнг бошқарма шахсий таркиби йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш ва маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқармаслик юзасидан огоҳлантирилди. Тадбир давомида масъул таркибий тузилмалар томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни, божхона органларининг интизомий устави ва одоб-ахлоқ қоидалари мазмун моҳияти яна бир бор тушунтирилиб, бу борада божхона органларида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Давра суҳбати давомида барча ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

1.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг