Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун божхона қулайликлари, қонун ҳужжатлар тарғиботи
1986
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайлик яратишга қаратилаётган эътибор соҳанинг изчил ривожланишига кенг йўл очмоқда.
Тадбиркорлар учун божхона қулайликлари, қонун ҳужжатлар тарғиботи

Шу мақсадда, вилоят божхона ва давлат солиқ бошқармаси ҳамда “Ҳазорасп ЭИЗ” дирекциясининг масъул ходими иштирокида Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Тадбиркор соати” кўрсатуви орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида бугунки кунда божхона органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш ҳамда уларнинг таклифлари асосида божхона тартиботларини соддалаштириш ва шаффофлигини оширишга эътибор қаратиб келинаётганлиги, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулай шарт-шароитларга, барча давлат идоралари сингари, божхона органларида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил маълумот берилди.

Қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ташкил этилган очиқ мулоқотда божхона хизматининг бугунги кундаги янги фаолияти, улар томонидан тадбиркорларга берилаётган амалий ва ҳуқуқий кўмак ҳамда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

31.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг