Бу бежизга эмас, албатта. Чунки кекса-нуронийлар хонадонимиз кўрки, уйимизнинг эса файзу-баракотидир. Уларнинг қилган хайрли дуоси ҳаётимиз, оилаларимиз, Ватанимиз ҳамда йўлимизни нурафшон этиб туради ва яхши ишларга ундайди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Кексалар ҳафталиги» доирасида тизимда кўп йиллар меҳнат қилган, самарали фаолияти ва меҳнатсеварлиги билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлган бир гуруҳ фахрийлар янгиланган ва рақамлаштирилган “Олот” чегара божхона постига ташриф буюриб, ушбу пост фаолияти билан яқиндан танишишди.
Тадбирда, божхона фахрийлари томонидан ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, ўша вақтлардаги божхона хизматидаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлари, ҳозирги кунда божхона тизими тубдан ислоҳ этилганлиги, ходимларга хизмат олиб боришлари учун барча шароитлар яратилиб, замонавий техникалар билан жиҳозланган шинам хоналарда хизмат вазифаларини бажараётганликлари билан танишиб мамнун бўлишди.
Учрашув кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Бир пиёла чой устида тизимда биргаликда меҳнат қилган касбдошлар дилдан суҳбат қуришди. Бир муддат бўлсада ёшлик дамларини хотирлашди.
10.10.2021