Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда
1041
Мамлакатимизда октябрь ойининг 4-10 саналарида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида амалга оширилаётган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам фаоллик билан давом эттирилмоқда.
“Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда

Мазкур тадбирлар доирасида тизимда кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган марҳум божхона ходими Е.Юсупов хонадонига борилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Марҳум божхоначи Е.Юсупов ҳақларига қуръон тиловат қилиниб, эзгу ишлари ёд олинди. Божхоначилар томонидан ҳовли ва томорқаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш –халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган мазкур ҳафталик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар ва фахрийлар жамоалари ўртасида спортнинг “волейбол” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган, кўтаринки ва устоз-шогирдлик руҳида ўтган мазкур мусобақалар якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг