Хусусан, қўшни давлатга учиб кетаётган фуқаро Ш.М. божхона назоратидан ўтишда “қизил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилган 4622 АҚШ доллари ва 14000 Россия рублдан ташқари 3 000 АҚШ долларини ўзига нотаниш бўлган, ушбу йўналишда учиб кетаётган, С.Ш. номига тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатиб, олиб ўтмоқчи бўлган. Божхоначилар фуқаро С.Шнинг безовталаниши сабаб у билан оғзаки савол жавоб ўтказишди. Фуқаро С.Ш. пуллар Ш.М.га тегишли эканлигини ва унинг илтимосига биноан ўтказиб бераётганини маълум қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текшируви олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
31.10.2018