Бундан ташқари, фақат ҳуқуқий нормалар қабул қилинибгина қолмай, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи “Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси” фаолияти йўлга қўйилди.
Мамлакатимизнинг барқарор ривожланишида ҳар бир аёл оддий кузатувчи эмас, балки мамлакатда олиб борилаётган ўзгаришларга ўзларининг ҳиссасини қўшиб, ушбу ўзгаришларда ўзаро фаол иштирокчи бўлиши зарур. Бунда аёлларнинг турли семинар, давра суҳбатлари ва конференцияларда иштирок этишлари таъминланиб жамиятда аёлларнинг ўрни, гендер тенглиги ва мамлакатимизда ҳамда бутун жаҳонда аёллар ҳуқуқларининг кафолати бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни етказилмоқда.
Бу борада божхона тизимида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг гендер тенглиги бўйича ҳуқуқий саводхонлиги ва уларнинг ҳуқуқлари кафолати мунтазам тушунтириб борилмоқда. Фарғона вилояти божхона бошқармасида бир сафда хизмат олиб бораётган аёл божхона ходимлари барча ходимлар сингари мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, контрабанда предметлари ва товар-моддий бойликларининг ноқонуний кириб келишини олдини олишда чегара божхона постларида ўзларининг хизматлари билан муносиб ҳисса қўшишмоқда. Бундан ташқари хорижга кетаётган аёллар билан мунтазам одам савдосини олдини олиш, гендер тенглиги ва божхона тартиб таомиллари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда гендер тенглигини ва аёллар ҳуқуқларининг кафолатланиши бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада яхшилашга, жамиятнинг бўғини бўлган оилалар тинчлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
10.10.2021