Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Барчамизга ўрнак бўлолган бобом
1096
Мен Рўзиев Анваржон. Ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юриспруденция йўналиши 3-босқич талабасиман. Бизнинг оилада ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар ишига меҳрни бобом раҳматли божхона ходими, божхона хизмати полковниги Ражаб Бобоқулов бошлаб берганлар. Ана шу меҳр ва қизиқиш мени юриспруденция йўналишига етаклади.
Барчамизга ўрнак бўлолган бобом

Ҳар доим хотираларга чўмганимда бобомнинг сиймолари ўз-ўзидан кўз ўнгимда гавдаланади. Бобомдаги тўғрисўзлик, ҳалолик, узоқни кўра билиш оиладаги бошқалар қатори мени ҳам доимо тўғри йўлни танлашимга ёрдам берган. Бобом дунёқараши кенг, замон билан ҳамнафас, моҳир иш юрутувчи раҳбар бўлганлар. Касблари орқасидан жамиятда ҳам, оилада ҳам ўрин топа олганлар. Фарзандлар учун қаттиққўл ота, биз неваралар учун эса меҳрибон бобо бўлиб хотирамизда қолганлар. Бобом ҳар қандай ишга киришмасинлар, у ишнинг уддасидан, албатта, чиқа олганлар. Шогирдлари учун масъулиятли устоз бўлганликларининг исботи ўлароқ, ҳозирга қадар бобом билан бир қаторда меҳнат фаолиятини олиб борганлардан раҳматлар-у олқишларни эшитамиз. Бобомнинг суратларига қараганимда қалбимда қандайдир олов ёниб, ич-ичимдан ғурурланиб кетаман. Бизга айтган ўгитлари, панд-у насихатларига доимо амал қилиб келаман. Шу кунга қадар бобомнинг хизматлари жамиятимиз, халқимиз томонидан рағбатлантирилиб, доимо ёдда тутилиб келинаётгани қалбимизда ғурур туйғуси билан бирга масъулиятни ҳам жўш урдиради. У кишига муносиб набира бўлиш масъулиятини оширади.

Бобом менинг хақиқий қаҳрамоним. Келажакда бобомдай инсон бўлиш учун интиламан ва у кишига муносиб набира булишга ҳаракат киламан. Абадий қалбимиздасиз, Бобожон!

8.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг