Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кексаларни эъзозлаш — азалий қадрият
1065
Тошкент вилояти божхона бошкармасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келган фахрийлар билан ёш ходимлар биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб этган ҳолда ёшларга ибрат бўлиб "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф ташкил этилди.
Кексаларни эъзозлаш — азалий қадрият

Бошқарманинг “Касаба уюшмаси ” раиси  Баҳодир Эргашев ёш ходимларга мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

"Янги Ўзбекистон" боғи ташрифидан сўнг, "Кексалар ҳафталиги" тадбирлари давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси фахрийлари учун Ўзбекистон Давлат санъат музейига экскурсия ташкил этилди.

Учрашув давомида, фахрийлар ёш ходимлар билан суҳбат қуриб, божхона органларида орттирган ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг