Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кексалар ҳамиша эъзозда
1115
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Кексалар ҳамиша эъзозда

“Кексалар ҳафталиги” республикамизнинг барча ҳудудларида кенг савияда бўлиб ўтмоқда.  Ҳафталик доирасида Фарғона вилоят божхона бошқармасида узоқ йиллар шу соҳада хизмат қилган нуронийлар билан давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Тадбирда  божхона фахрийси, Аъзамжон Солиев, Алишер Раҳмоналиев ҳамда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида узоқ вақтлар раҳбарлик лавозимида ишлаган захирадаги полковник Зиёдулла Хамидов иштирок этишди.

Кексалар қизғин суҳбатдан сўнг, “Фарғона” чегара божхона постига ташриф буюришди.

- Тўғрисини айтсам, биз ишлаган пайтлари бунақа шарт-шароитлар яратилмаганди — дейди божхона фахрийси Алишер Раҳмоналиев, - бу ерда нафақат ходимлар балки фуқаролар учун ҳам кенг қулайликлар бор экан. Замонавий техник воситалардан унумли фойдаланаётганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Бугунги ёшларга берилган имкониятларни кўриб ҳавас қилдик.

Шундан сўнг, Қувасой шаҳридаги қайтадан янги қурилаётган  “Ўзбекистон” чегара божхона постидаги  бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида фахрийлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди.

Кейинги йилларда нуронийларнинг нафақа ва пенсияларини ўз вақтида, улар истаган шаклда етказиб бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасидаги амалий ишлар мамлакатимиздаги барча ёши улуғ инсонлар оғирини енгил қилди, десак муболаға бўлмайди.

Бу каби ижтимоий-маърифий лойиҳалар, имкониятлар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.

    

10.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг