Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Контейнерлар ташивуни назорат қилиш” глобал дастури доирасида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда
1026
Ҳозирда, Тошкент шаҳрида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Контейнерлар ташувуни назорат қилиш” глобал дастури доирасида Тошкент халқаро аэропортининг “Авиаюклар назорати гуруҳи” аъзолари учун тренинг ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
“Контейнерлар ташивуни назорат қилиш” глобал дастури доирасида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда

Ўқув-курслари 2021 йил 11 октябрдан 22 октябрга қадар давом этади.

Тадбирда ушбу дастур бўйича ДБҚнинг мувофиқлаштирувчи ходимлари ҳамда Тошкент халқаро аэропортининг “Авиаюклар назорати гуруҳи” аъзолари иштирок этмоқдалар.

Тадбирнинг дастлабки икки куни давомида ходимларга хорижий экспертлар томонидан назарий дарслар ўтилди ҳамда кейинги босқичда Тошкент халқаро аэропортида амалий машғулотлар ўтказилади.

Мазкур минтақавий семинар БМТ Бошқармасининг Контейнерлар ташивуни назорат қилиш” глобал дастури доирасида ташкиллаштирилган.

 

13.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг