Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Ватанга қасамёд” тантанали тадбири бўлиб ўтди
1019
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида жорий йилда ўқишга қабул қилинган курсантларнинг “Ватанга қасамёд” қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди.
Божхона институтида “Ватанга қасамёд” тантанали тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, депутатлар, божхона фахрийлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда қўмита раҳбариятнинг курсантларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг божхона органлари фаолияти ҳам сўнгги йилларда тубдан такомиллашмоқда. Тизимга “Қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми бўлган “рақамли божхона” тамойилини кенг жорий қилиш, ахборот тизимлари ва электрон хизматлари сони ва сифатини ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари тобора соддалашмоқда ва тезкорлик касб этмоқда.

“Хавфларни бошқариш”? “Ягона дарча” каби божхона ахборот тизимлари кўмагида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ҳам вақти, ҳам харажатлари тежалмоқда.

Табиийки, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги юксак билимли, профессионал ва замонавий кадрларга бориб тақалади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда бугун қасамёд қабул қилаётган Божхона институти курсантларини олдинда ҳам шарафли, ҳам масъулиятли йўл кутмоқда.

Курсантларнинг ҳар томонлама шаффоф ва кучли рақобат муҳитида ўтказилган тест синовларидан сўнг ўқишга қабул қилиниши энг аввало мамлакатимизда ёшларни сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда қасамёд қабул қилган ҳар бир курсантга Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асари туҳфа қилинишида ҳам улкан рамзий маъно бор.

Тантанали маросимда сўз олган депутатлар, божхона фахрийлари ва ота-оналар курсантларга келгусидаги ўқиш ва хизмат фаолиятида улкан зафарлар тилашди.

“Ватанга қасамёд” тадбири курсантларнинг саф майдони бўйлаб тантанали юриши  ҳамда концерт дастурига уланиб кетди.

13.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг