Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларда антикоррупцион тафаккурни шакллантириш
1454
Ҳар қандай жамиятнинг ривожланиш жараёнида унинг ёшлари замон билан биргаликда яшаб, ижтимоий ҳаётдаги салбий иллатларга қарши курашиб келган. Мана шундай жараёнларда ижобий тафаккур орқали мавжуд муаммоларга қарши кураш олиб бориш, айниқса, коррупцияга нисбатан ўзининг эркин дунёқарашига эга бўлиш муҳим ҳисобланади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар негизида барча соҳаларда коррупциянинг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, жойларда сайёр учрашувларни ташкил этиш, тарқатма материаллар, видеороликлар, баннерлар ва ишонч телефонлари хизматларини янада такомиллаштириш  масаласига алоҳида эьтибор қаратилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ўтказиладиган барча давра суҳбатларида, оилавий тадбирларда коррупция жинояти, ватанга садоқат туйғуси, юрт келажаги, уйда фарзандлари ва оиласи кутаётганлиги масаласи доимий равишда эслатиб борилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда коррупциядан холи жамият яратишга қаратилган чора-тадбирлар режаси изчиллик билан амалга оширилмоқда. Мана шу йўлда барчамиз ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз, қабул қилинаётган қарор ва қонунларнинг моҳиятини сингдириб боришимиз, уларнинг бу ўзгаришларда ўз ҳиссалари борлигини хис этишларига эришишимиз, қўшаётган ҳиссаларини ижтимоий ҳаётда фуқароларимизга етказишимиз даркор.

Ёшларда ижодий, коррупцияга қарши тафаккурни шакллантириш, энг аввало, кекса авлоднинг доно тажрибасини уларнинг онгига синдириш, инсоний фазилатларни шакллантириш ва ривожлантириш, ватан ва миллат олдидаги бурч ва маьсулиятни ҳис қилишга ўргатиш, қонунларга риоя этиш фазилатларини қарор топтиришдан иборат. Чунки ватанга содиқлик, ўзининг қудратли илдизлари, оила ва авлод-аждодларнинг ор-номусига чуқур эҳтиром билан қарашга, инсоннинг ўз виждони ва бурчига содиқлигига бориб тақалади.

Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг
(79) 223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

 

Хуршид Хамроқулов,
“Навоий индустриал”  ТИФ  божхона
 пости  ходими 

 

 

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг