Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Косонсой” чегара божхона постида коррупцияни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди
1041
Коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Коррупция уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.  Ушбу   иллатни олдини олишда, унга нисбатан кенг жамоатчилик ўртасида нафратни шакллантиришда профилактик суҳбат ва тарғиботлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, божхона органлари томонидан профилактик учрашувлар доимий ташкил этилмоқда.

Мазкур профилактик учрашувларда божхона органларида коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Шу муносабат билан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Косонсой” чегара божхона постида мазкур пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан коррупция жинояти ва унинг оқибатлари мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда божхона ходимлари коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Косонсой” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар иштирокида божхона органлари фаолиятини баҳоловчи аноним сўровнома ўтказилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга  қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимиз самарали  натижаларга эришиши мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши учрашув давомида айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир якунида фуқароларга божхона соҳасига оид саволлар ва таклифлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг