Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандликка қарши кураш – барчанинг бурчи!
2399
ХХI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурган гиёҳвандликиллати билиб-билмай бу кўчага кирганларнинг соғлом турмуш тарзини издан чиқариб, тинч, фаровон ва бахтли ҳаётини қора зулматга айлантириши, муқаррардир.
Гиёҳвандликка қарши кураш – барчанинг бурчи!

Кимдир тўқликка шўхлик ортидан, кимдир алдовлар қурбонига айланиб бу йўлга кириб қолган бўлса-да, уларнинг бари учун бу иллатнинг якуни ҳалокатли кечади.

Чунки, гиёҳвандлик ўз ортидан талончилик, ўғирлик, фирибгарлик каби иллатларни етаклаб, оқибатда ўзидан барбод бўлган оилалар, мажруҳ фарзандлар, қабиҳ жиноятлар, қотилликлар ва ўлимни қолдиради. Содда қилиб айтганда, гиёҳвандлик жиноятчиликнинг урчишига хизмат қилади.

Давлат божхона хизмати органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг ўтган давридаўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 187 та ҳолатда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилиб, жами 40,5 кг.(шундан,19 кг. марихуна, 15 кг. героин, 940,5 гр. опий, 8,72 гр. кокаинва ҳ.к) гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларашёвий далиллар тариқасида олинган.

Бу турдаги жиноятлар учун қатъий чоралар белгилангани боис, сўнгги пайтларда жавобгарликдан қочиш мақсадида, гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи поезд вагонларига яшириб, гўёки эгасиз тарзда ўтказиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Аммо, бу каби ҳолатлар ўз вақтида фош этилмоқда.

Хусусан, божхона ва давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда 2018 йилнинг 31 май куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан республикамиз орқали транзит тарзида ўтаётган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганида, вагонлардан бирининг остки қисмида кўз илғамас бўшлиқларга жойлаштирилган темир қутилар ходимларнинг диққатини тортди. ​

Кучли магнит воситаси кўмагида вагон остига маҳкамланган ушбу темир қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига полиэтилен ўрамларда 14 кг. 920 гр. оғирликдаги героин гиёҳвандлик воситаси яширилгани фош бўлди.

Бундан ташқари, 2018 йил 3 сентябр куниўтказилган тадбирда Тошкент вилояти Янгийул туманида яшовчи фуқаро Қ.С.нинг хонадонида тақиқланган 5 туп каннабис гиёхвандлик ўсимлигини етиштирилаётгани ва
10 кг “Марихуана” гиёхвандлик моддаси сақланаётгани аниқланган.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини халқаро почта жўнатмалари орқали мамлакатимиз худудига олиб кириб, ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари хам аниқланган.

Хусусан, ўтган даврда37 та холатда жами 654,73 гр. гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини айнан халқаро почта жўнатмалари орқали республикамиз худудига олиб кириб, ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилган.  

Масалан, 2018 йил 20 июль куни аниқланган ҳолатдаСамарқанд шаҳрида яшовчи фукаро Д.Л. Буюк Британия ва Голландиядан ўзномига юборилган ҳамда ичига 7,36 гр кокаин, 35,9 гр. МДМАсолинган почта жўнатмасини қабул қилиб олаётганида ушланиб, мазкур наркотик моддалар ашёвий далил тариқасида олинган.

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ва психотроп моддаларини ноқонуний муомаласига чек қўйиш борасидаги ишлар изчил  давом эттирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, гиёҳвандликка қарши курашиш нафақат ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг вазифаси, балки ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимизга айланиши лозим. Шундагина бу иллатнинг илдизига болта уриб, таг-томири билан қуритиш мумкин.

30.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг