Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати ва расмийлаштирувида хавфни бошқариш тизимини қўллаш тартиби
3534
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан давлат божхона хизмати органлари тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг янги даври бошланди.

Ушбу фармонга асосан, божхона юк декларациялари бўйича божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида 2018 йил 1 декабрдан “сариқ” ва “қизил”, 2019 йилнинг 1 мартидан эса “яшил” ва “кўк” йўлакларни қўллашни назарда тутувчи божхона органларида “Хавфни бошқариш тизими” амалиётга тўлиқ татбиқ этилди.

Натижада, “ялпи” божхона назоратини ўтказишдан воз кечган ҳолда, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати юқоридаги 4 та йўлаклардан бирига автоматик йўналтирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Хавф бу – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси.

Ушбу тизим товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказишда “Хавфни бошқариш тизими” божхона назоратининг қўлланиладиган шакли ва даражасини белгилаб беради. Товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштириш билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Амалдаги қонунчиликда божхона расмийлаштируви муддати уч кун қилиб белгиланганлигига қарамасдан товарларни расмийлаштириш учун сарфланадиган вақтнинг қисқаришига эришилди.

Жумладан, божхона юк декларациялари расмийлаштируви экспортда 3 баробарга қисқарган бўлса, импортда 2,5 баробарга қисқарганлигини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу тизим тўлиқ амалиётга жорий этилганидан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ортиқча молиявий ва вақт сарф-ҳаражатларини кескин қисқаришига олиб келди.

Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил 9 ойи давомида 39 % “яшил”, 42 % “сариқ” ва 19 % “қизил” йўлакларида божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

 

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг