Суҳбат давомида, ушлаб қолинган ҳуқуқбузарлик ашёларини сақловга қабул қилган савдо ташкилотларида маълумотларнинг тўғри ва бир хилликда юритилиши, давлат фойдасига ўтказиладиган пул маблағларининг тушганлиги, Мажбурий ижро бюроси ва савдо ташкилотлари билан ахборот алмашинувини тизимли йўлга қўйиш ва бошқа масалалар борасида савдо ва экспертиза ташкилотлари ҳамда давлат органлари вакилларининг тушунтиришлари ва фикр мулоҳазалари тингланди.
Хусусан, тақдим этилиши зарур бўлган маълумотлар шаклининг аниқ белгилаб берилиши, унда кўрсатилиши керак бўлган маълумотларни соддалаштириш лозимлиги, шунингдек тақдим этилаётган маълумотларга Мажбурий ижро бюросининг ижро рақамларини қўшиш мақсадга мувофиқ бўлиши билдириб ўтилди.
Шу билан бирга, йиғилиш қатнашчилари шу каби суҳбатларни доимий йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларни биргаликда, ҳар томонлама ўрганиб чиққан ҳолда ҳал этиш борасида келишиб олишди.
11.10.2021