Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимларни махсус кийим-бош билан таъминлаш бўйича танлов эълон қилади
10176
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимларни махсус кийим-бош билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган техник талабнома асосида тижорат таклифларини қабул қилишни бошлади.

Тижорат таклифлари 2021 йил 20 октябрь куни соат 18-00га қадар қабул қилинади.

Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида рўйхатга олинган кун ҳисобланади.

Тижорат таклифи “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан ишлаб чиқилган техник талабнома асосида тақдим этилиши лозим.

Танловда қатнашадиган ташкилотлар техник талабномани ушбу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар олиш учун +99855 502-86-30 (ички рақам 41-51, 41-52) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти”, индекс 100167.

 

11.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг