Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дамасга ортилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди
1148
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дамасга ортилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари  тўхтатиб қолинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда  Тўрақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси  тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг салонида хорижда ишлаб чиқарилган 336 миллион сўмлик 11 200 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг