Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1092
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда етиштириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бироқ, айрим шахслар томнидан заҳри қотиллар савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан хамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Қумқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро  М.Р. шартли харидорга 143  дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини хар бир кутисини  250 минг сўмдан жами 35 750 000 сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчаб кўрилганида унинг умумий оғирлиги 837,20 граммни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

8.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг