Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Ана шундай ҳолатлардан бири “Учтўрғон” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.У. оғзаки савол-жавобдан сўнг, қўл сумкалари холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада фуқаронинг сумкалари ичида божхона ходимларининг оғзаки савол жавобида айтилмаган тахминан умумий қиймати 4 млн. сўмлик 19 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
30.10.2018