Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалар орасида нималар яширилган эди?
1201
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий халқаро аэропорти орқали юртимизга хориждан юборилган жўнатмалар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

 Натижада 4 та ҳолатда куръерлик жўнатмалари орасида божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган,  умумий қиймати  101 миллион сўмлик эркаклар ва аёллар кийимлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

8.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг