Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
2604
Божхона институтида хизмат олиб бораётган аёллар бўйича гендер тенглигини таъминлаш борасида 2020 йилнинг 4 июлдаги “Божхона институтининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 56-сон буйруғи тасдиқланган.

Буйруқ асосида тасдиқланган таркиб фаолиятида Божхона институтида 2021 йил феврал-март ойларида вазирликлар ўртасида ўтказилган гендер фаоли танлови бўйича институтнинг "Божхона институтининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш борасидаги фаолияти инфографикаси" ишлаб чиқилди. Ушбу маълумотлар асосида таъкидлаш мумкинки, Божхона институтида кадрлар захирасига олинган аёлларимиз 5 нафар, рағбатлантириш 25% фоизни,  илмий салоҳият даражаси 31 фоизни жами фаолият олиб бораётган эркаклар 82 фоизни аёллар эса 18 фоизни ташкил этади.

Бугунги кунда Божхона институтига ўқув жарёнига қабул қилинган курсант қизларнинг салмоғи ортиб бормоқда. Ҳозирда жами 70 курсант қизлар таҳсил олмоқда, 2021-2022 ўқув йили учун 11 нафар қизлар Божхона институти курсантлар сафига қабул қилинган.

Божхона институтида юқори лавозимларга тайинлаш бўйича кадрлар захирасидаги аёллар шаклланган. Улар: Божхона институти бошлиғининг ўқув ишлар бўйича биринчи ўринбосари, Институт бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлар бўйича ўринбосари, Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази бошлиғи, Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи, кафедралар бошлиғи лавозимларига заҳирага олинган. 2021 йил давомида 2 нафар аёл(Маъди Ф, Рафикова М)  бош инспектор лавозимига, 1 нафар аёл (Пулатова Л) кафедра бошлиғи лавозимларига тайинланган.

Жорий йилнинг шу кунига қадар юқори натижаларга эришган ходим-аёллар турли давлат байрамлари муносабати билан рағбатлантирилган (14 нафар).

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад,  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилгандир.

Бу борада “Иқтисодий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, божхона хизмати подполковниги, PhD Каримжонова Мунаввар Ибрагимовна томонидан “Демократик жараёнларни ривожлантиришда гендер тенглигининг аҳамияти” мавзусида мақола чоп эттирилди. (Бозор, пул ва кредит. Илмий-амалий журнал. 2021 йил 6-сон, илова қилинади). Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида “Гендер тенглиги”ни таъминлаш  борасида олиб борилаётган демократик ислоҳотлар бўйича долзарб вазифалар ҳамда жамият тараққиёти учун ташаббуслар билан чиқаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги (божхона органлари мисолида) фаолият ёритилган.

Шунингдек, ДБҚ хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши аъзоси У. Пирмухаммедова ва Божхона институти катта ўқитувчиси Н.Ахмедова Халқаро савдо марказининг (ХСМ) техник кўмагида, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Ready4Trade Central Asia (R4ТCА) лойиҳаси доирасида 14-18 июнь кунлари бошланган беш кунлик "Тренерлар тайёрлаш" минтақавий семинарида қатнашиб, ҳалқаро мақомдаги сертификат ва тренер мақомига эга бўлдилар. Тренерлар томонидан божхона хизмати органлари ходимларига “Гендер муаммоларни инобатга олган ҳолда савдо-сотиқ тартиботларини соддалаштириш” тўғрисида ДБҚнинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида 2021 йил 14 сентябрда,Тошкент вилояти бўйича бошқармасида 2021 йил 21 сентябрда, Бухоро вилояти бўйича бошқармасида 2021 йил 27-30 сентябр кунлари тренинг машғулотлар ўтказилди.

 

3.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг