Дунёда бетакрор, ноёб касблар кўп. Улардан энг шарафлиси ва машаққатлиси устозликдир. Уларнинг ўгити, билими, насиҳатисиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Ҳар бир буюк инсонлар, буюк тақдирлар ортида ҳокисор инсонлар — устозлар меҳнати борлиги сир эмас.
Ўкитувчилик азал – азалдан эътиборли касб хисобланади. Дунёнинг хеч кайси мамлакатида ўкитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган.
Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салохияти таълим тизимининг кай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислохотларнинг муваффакияти кўп жиҳатдан ўкитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боглиқ эканлиги барчамизга маьлум.
Ҳалқимизнинг бир нақлида: “Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, таълим – тарбия бер” - дейилган.
Шунинг учун қадимдан кишилар ўз фарзандларини устоз қўлига топширишда: “Эти сизники, суяги бизники” дейишган.
Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўкитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган маьнавий-маьрифий тадбир “Сиздан бошланади асли тафаккур” мавзусида бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти кафедраси мудири, филология фанлар номзоди, дотцент Ф.Жумаева сўзга чиқиб, хозирги кунда устозларга қилинаётган эьтибор, уларга яратиб берилган шароитлар, илмий ишларни чет элларга бориб ёқлаб келаётганлиги, Навоий давлат педагогика институтида ўқув-педагогик жараёнига инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этилганлиги, кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантирилаётганлги, институт замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланиб, ўқитишнинг кредит-модуль тизими ва талабалар билимини баҳолаш усулларини такомиллаштирилгани, олий таълим муассасалари талабалари, ўқитувчилари ва мустақил тадқиқотчиларининг билимларини жаҳон таълим ресурслари асосида кенгайтиришга алоҳида эътибор бериб келинаётганлиги ва биз учун қизиқарли бўлган жуда кўплаб маьлумотларни келтириб ўтди.
Шунингдек, ҳозирги кунда Навоий давлат пелагогика институти профессор-ўқитувчилари интернет орқали масофадан туриб видеодарслар, аудиодарслар, электрон китоблар, ўқув материаллари асосида таълим бераётганлиги миллий таълим тизимлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани таькидлаб ўтди.
Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда Сиз азиз устозларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Шу боис, мана шундай қувончли кунда барча шогирдларингиз, бутун халқимиз номидан сизларга юксак ҳурмат-эҳтиромимиз, эзгу тилакларимизни билдириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
Нафақат ўқитувчиларимиз, балки ҳаёт йўлимизда бизга зарур сабоқ бера олган мураббийларимизнинг умрлари зиёда бўлсин.
Мавлоно Фурқат “Илм-маърифатни кўнгилларнинг сурури, кўрар кўзларнинг нури”, деб таърифлаганини ҳаммамиз яхши биламиз. Дарҳақиқат, миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиё нурини улашиб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олижаноб устозларга ҳар қанча таҳсинлар айтсак арзийди.
Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
1.10.2021