Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сиздан бошланади асли тафаккур
1346
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Сиздан бошланади асли тафаккур” мавзусида маданий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Сиздан бошланади асли тафаккур

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўлланган байрам табригидан олган таассуротлари ҳақида алоҳида сўз юритишди.
Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизга ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли ва шарафли вазифани зиммаларига олиб, олижаноб ишни сидқидилдан бажаришга бел боғлаган зот бу ўқитувчи ва мураббийлар ҳисобланади.


Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Ўқитувчи – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди.
Халқимизга хос эзгу амаллардан бири бу устозга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатишдир, шу маънода мамлакатимизда ҳар йилги 1 октябрь ўзгача шукуҳда қарши олинади боиси мазкур сана – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳисобланади.
Давлат божхона органларига профессионал, замонавий билим ва кўникмаларга эга, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбияланган кадрларни етказиб бериш Божхона институти олдида турган устувор вазифа ҳисобланади.
Айни шу вазифаларнинг ижросини таъминлашда, бўлажак божхоначиларга таълим-тарбия беришда институт профессор-ўқитувчиларининг алоҳида ўрни бор.


Тадбирда бир гуруҳ устозлар Давлат божхона қўмитасининг “Божхона аълочиси” кўкрак нишони, эсдалик соати, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Тадбир якунида сўз усталари ва санъаткорларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки руҳ улашди.

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг