Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
30 ёшдан ошганлар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин
3669
Бугун ўтказилаётган Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
30 ёшдан ошганлар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин

Бугун ўтказилаётган Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Ушбу Қонун билан божхона хизматидаги айрим жараёнларга янгилик ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қайд этилганидек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг (ФАТФ) тавсиясига асосан нақд валютани чегара пунктлари орқали кириб келишини назорат этиш божхона органлари зиммасига юклатилган.

Шу боис, қонун ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш вазифаси билан тўлдирилмоқда.

Шу билан бирга, қонун божхона аудитини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш мумкинлигини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Бундан ташқари, қонунчиликда мавжуд номувофиқликлар ва ноаниқликлар сабабли амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ҳужжат қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга, шунингдек амалиётда учраётган муаммоли ҳолатларни келтириб чиқараётган номувофиқликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг