Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга
1261
Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта билиши, буни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамоғи лозим.
Ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга

Шу маънода, божхона ходимларининг дунёқараши ва тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши, ҳуқуқий маданияти ошиб бориши тизимда ижобий натижаларга эришишга хизмат қилади дейиш мумкин.

Шу маънода, Жиззах вилояти божхона бошқармасида ҳам ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида мунтазам ўқув машғулотлари ва тарғибот тадбирлари ўтказиб борилади.

Навбатдаги ҳуқуқий саводхонлик дарси вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари иштирокида ташкил этилди. Ўқув семинарида божхона соҳасига оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амалдаги ижроси, қолаверса, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, унинг давлат ва жамият ривожига жиддий путур етказиши борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, ташкил этилган ўқув машғулотида коррупция ва унинг аянчли оқибатлари акс эттирилган видеоролик ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Айтиш керак, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир. Негаки, ҳар бир ходим қонунларни билиб, унга риоя қилса  иш унумдорлиги ҳам, оилавий ҳаёт тарзи ҳам фаровонлашиб бораверади.

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг