Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш - коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади
1620
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш - коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади

Сўнги йилларда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган давлат халққа хизмат қилиши керак, деган улкан ғоя асосида божхона органларида ҳам фаолиятни янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, ўз навбатида “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхонани” шакллантириш соҳада порахўрлик, таъмагирлик каби салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу салбий иллатга қарши ходимлар ва уларнинг ота-оналари, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида доимий ўтказиладиган профилактик учрашувлар ўз самарасини бермоқда.

Ана шундай профилактик йиғилиш бошқарма раҳбарияти, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик ҳамда Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтди.

Йиғилишда, коррупцияга қарши курашишнинг устувор ҳуқуқий асослари бўлган қатор халқаро Конвенциялар, ҳуқуқий нормалар, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ҳамда қарорлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилганлиги ҳамда Жиноят кодексининг XV бобида кўрсатилган  “Бошқарув тартибига қарши жиноятлар”, яъни Жиноят Кодексининг
205-214-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) бўйича тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Коррупция – вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиёт издан чиқади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, ҳокимиятга ишонч йўқолади, жамият маънавияти бузилади.

Бу каби амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг барчаси божхона ходимларининг ҳалол ва пок бўлиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларига замин яратади – мақсад божхона тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, халқимизга ва тадбиркорларга халақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш, соҳа фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар беришга қаратилган.

Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган йиғилиш давомида ходимларнинг саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан йўл қўйилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар доимий таҳлил қилиб борилиши, бу борада кенг жамоатчиликни биргаликда коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ҳамда бошқарманинг (62) 227-70-11 телефон рақамларига хабар қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг