Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида навбатдаги маънавий тадбир ўтказилди
1447
Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида навбатдаги маънавий тадбир ўтказилди

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, шоира Б.Холбекова ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси, шоира Н.Қосимовалар иштирокида “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” мавзусида навбатдаги маънавий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сураётганлиги, глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқараётганлиги оқибатида миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги, лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси ва жамоатчилик назоратини янада жонлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бунда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилганлиги, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш муҳимлиги эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган”лигини билдириб ўтганлар.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой ҳолда ўтган мазкур ушбу маънавий тадбир иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

 

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг