Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
1552
Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Яъни коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштирувчи иллатдир. 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Давлат раҳбарининг коррупцияга қарши курашишдаги муросасиз позицияси ҳамда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг оралиқ натижалари” мавзусида ўқув семинар  бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази катта прокурори Адлия маслаҳатчиси Х.Турсунбеков, бошқарма аппарати ходимлари бошқарма маъмурий биносидан ҳамда божхона постлари ходимлари эса “zoom” платформаси орқали иштирок этишди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси ходими Х.Турсунбеков ўз маърузаси билан иштирок этиб, коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, соғлом инвестицион муҳитни яратиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Тадбир якунида очиқ савол-жавоблар ташкил этилиб, баҳс мунозараларга бой бўлди.

Йиғилишда ходимларнинг ушбу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган таклиф ва фикрлари тингланди.

 

 

30.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг