Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни биргаликда енгамиз
3178
Ўзбекистон Республикасининг божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимизнинг ички бозорини ҳимоя қилувчи, давлат хазинасини тўлдирувчи ҳамда бошқа бир қатор муҳим давлат аҳамиятига молик вазифаларни бажарувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ҳисобланади.
Коррупцияни биргаликда енгамиз

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ ташкил этилган мазкур тизим бугунги кунда такомиллашиб, ривожланган, кучли моддий техник базасига эга бўлган, билимли ва юқори малакали ходимлар хизмат қиладиган нуфузли ташкилотга айланган.

Ҳозирги кунда, божхона ходимлари контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиб, Ватанимиз сарҳадлари орқали республикамиз ҳудудига қурол-яроқ, гиёҳванд моддалар, диний экстремистик адабиётлар ва сифатсиз товар-моддий бойликларини кириб келишини олдини олиш билан бирга, стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа тарихий ахамиятга эга бўлган ёдгорликларнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг янада равнақ топишида фидойи ва ўз касбига садоқатли божхона ходимларининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Бунда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Ана шундай муваффақиятларга эришишда тўғрилик, соф виждонлик, давлат мулкига хиёнат қилмаслик каби хислатлар асосий ўрин тутишини жуда яхши биламиз. Лекин, айрим ҳолларда юқоридаги хислатларга амал қилмаган шахслар жиноятга қўл урадилар. Хулоса қилиб айтганда, бундай жиноятлар кўчаси коррупция атамасини ифода этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида (Асосий тушунчалар) коррупцияга шундай тариф берилган:

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш деб белгиланган.

Қадимги юнон файласуфи Аристотел ўз сўзида “Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”- дея таъкидлагани, соҳибқирон А.Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ўтказилиб турилганлиги, ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маишатбозлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланганлиги ва қаттиқ жазоланганлигини эслатиб ўтиш ўринли.

Ҳозирги кунда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2752-сон Қарори ижроси юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан ДБҚнинг 2017 йил 14 июлдаги “Божхона органлари шахсий таркиби ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, тарбиявий-профилактика фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 380-сонли буйруғи ишлаб чиқилганлиги, ДБҚнинг 2017 йил 10 октябрдаги 594-сонли буйруғи билан “Тарбиявий – профилактика ишлари” ААТ дастури амалиётга татбиқ этилганлигига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Шу билан бирга Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ҳукуматимиз ҳамда ДБҚ раҳбарияти томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар ойда камида бир маротаба вилоятда фаолият кўрсатиб келувчи хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўртасида коррупцияга қарши курашиш мавзусида ва қолаверса уларни қийнаётган божхонага оид бошқа масалалар юзасидан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинмоқда.

 

Б.Масейтов

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

 

 

30.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг