Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари ҳамда Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ўзаро ҳамкорликда товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида юртимиздаги корхоналардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган “Косметика, пардоз ва ювиш воситалари” товарларини “уддабурон тадбиркор” божхона ходимларини чалғитиш мақсадида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тушириб қолдириб, унинг ўрнини бошқа товарлар, яъни, қиймати арзон бўлган товарлар билан тўлдиргани аниқланди.
Агарда, ушбу товарлар қонуний тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида 2 млрд. 496 миллион сўм божхона тўловлари тўланиши керак эди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
30.09.2021