Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
245 млн. сўмлик уяли телефон экранларини яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
1288
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
245 млн. сўмлик уяли телефон экранларини яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга пиёда кириб келган фуқаро К.С. “Маданият” чегара божхона постининг назорат ҳудудини ажратиб турувчи девор тўсиқлари устидан 3 дона қутини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 Ўтказилган тадбир натижасида, қутиларда умумий қиймати 245 100 000 сўмлик 14 турдаги жами 519 дона уяли алоқа воситалари экранлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг