Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юклар орасига яширилган 1,2 млрд. сўмдан ортиқ товарлар фош этилди
1220
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Юклар орасига яширилган 1,2 млрд. сўмдан ортиқ товарлар фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ва “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юк контейнерида хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган, ҳужжатларда “трикотаж мато” дея кўрсатилган товарларни  тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Буни қарангки, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 млрд. 231,7 млн. сўмлик 11 900 дона аёллар шимлари ҳамда 2780 дона ярим тайёр маҳсулотлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан мазкур товарларга 459 млн. сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

         Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг