Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.А бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро М.А га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки киймати 420 миллион сўмлик 13972 дона “Regapen 300 mg Pregobalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.
29.09.2021