Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 млрд. сўмлик маҳсулотларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
1275
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
1 млрд. сўмлик маҳсулотларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” божхона постига хориждан келтирилган 196 400 дона “вазелин” товарлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,  божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд. 17 млн. сўмлик вазелин товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 1 млрд. 33 млн.сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг