Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари фош этилди
1179
Пиротехника воситалари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамизда пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.
Пиротехника воситалари фош этилди

Аммо, айрим фуқаролар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни четлаб ўтишга уриниб, пиротехника воситаларини республикамизга олиб киришга уринишмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан пиёда кириб келган фуқаро А.А.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, жами 1040 грамм пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг