Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳриқотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро У.Х. шартли харидорга 2,12 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ва 2 дона идишда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
29.09.2021