Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш, унга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг келиб чиқишига имкон яратаётган шарт-шароитларни бартараф этишда ошкоралик ва биргаликда кураш олиб борилмоқда.
Божхона органларида ҳам сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва божхона тизимининг тўлиқ рақамлаштирилиши ҳам коррупциянинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Ходимларнинг коррупция каби салбий ҳолатларга қўл урмасликлари учун улар билан доимий профилактик тадбирлар ўтказилиши қўлга қўйилган.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан бошқарма шахсий таркиби билан Коррупция ва унинг аянчли оқибатлари мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ходимларга Давлат божхона қўмитаси томонидан ходимларни ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ходимларга хизмат жойларида яратилаётган шароитлар тушунтирилди. Бундан ташқари божхона тизимида коррупцияга қарши кураш олиб борилаётганлиги ва коррупция каби жиноятларга қўл урган ходимлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди. Ходимлар томонидан коррупция каби жиноятга қўл уришлари нафақат ўзларининг балки, оила аъзолари ҳамда фарзандларининг ҳам келажагига “болта” уришга тенг эканлиги етказилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси кенг жамоатчиликни биргаликда коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ҳамда бошқарманинг (73) 249-07-08 телефон рақамларига хабар қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
27.09.2021