Жумладан, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлинмаси раиси И.Атоев ва Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов иштирокида узоқ йиллар вилоят божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган, марҳум божхона ходими, божхона хизмати полковниги Ражаб Бобоқулов хонадонига ташриф буюрилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Р. Бобоқулов 1991-1994 йиллар давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Ташриф давомида Р. Бобоқуловнинг яқин қариндошларига ДБҚнинг биринчи Раиси, истеъфодаги генерал-майор У.Абдуғаниевнинг божхона органлари фаолиятига бағишланган “Ҳаёт ҳақиқатлари” китоби ҳамда бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
27.09.2021